Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иссиқ ванна юрак хуружи ва инсульт хавфини камайтиради – олимлар

Иссиқ ванна юрак хуружи ва инсульт хавфини камайтиради – олимлар

Япониялик олимлар иссиқ ванна қабул қилиш қон босимини пасайтириб, юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини камайтиришини ва юрак хуружи ҳамда инсультни олдини олишини маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган.

Осака университети тадқиқотчилари 19 йил давомида 45 ёшдан 59 ёшгача бўлган 43 мингдан ортиқ японияликларнинг соғлиғи ва одатларини ўрганишди.

Улар иссиқ ваннани тез-тез қабул қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини 28 фоизга камайтиришини аниқлашди. Шу билан бирга, иссиқ сувли ванна юрак касаллиги хавфини 36 фоизга, суви илиқ ванна эса 26 фоизга камайтириши маълум қилинди. Умуман олганда, одамлар қанчалик кўп ювинсалар, қон томирлари ва юрак соғлиғига шунчалик яхши таъсир қилади, дейилади олимлар хулосасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг