Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроилда янги президент сайланди

Исроилда янги президент сайланди

Фото: Michael Brochstein/ZUMAPRESS.com/Global Look Press

Исроил парламенти ялпи мажлисда яширин овоз бериш орқали Ицхак Герцогни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Бу ҳақда Исроилнинг Kan радиоси хабар бермоқда.

Биринчи босқичда сиёсатчи талаб қилинган минимал 61 та овоз билан 120 овоздан 87 та овоз олди. Герцог Реувен Ривлин ўрнини эгаллайди. Бу июль ойининг биринчи ўн кунлиги охирида амалга ошади.

Герцог 60 ёшда. У яҳудийларнинг диаспоралар билан алоқалар ва яҳудийларни Исроилга қайтариш агентлигининг раҳбари ҳисобланади. Шуниси эътиборга моликки, унинг отаси Хаим Герцог мамлакат президенти бўлган (1983 йил 5 майдан 1993 йил 13 майгача, 1997 йилда вафот этган).

Исроил — парламент республикаси. Тантанали функциялар президентга юкланади. Мамлакат қонунларига кўра, кнессет (парламент) аъзолари уни бир йиллик муддатга сайлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг