Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил полицияси 4 яшар фаластинликни кўрсатма олиш учун чақирди

Исроил полицияси 4 яшар фаластинликни кўрсатма олиш учун чақирди

Шарқий Қуддуснинг Исавия маҳалласида яшовчи 4 ёшли Муҳаммад Илайён полициячиларга тош отишда айбланди ва отаси билан бирга полиция марказига келиши талаб қилинди.

«Анадолу» агентлигига таяниб Azon.uz томонидан тарқатилган хабарга кўра, Муҳаммад отаси Рабии Илайён билан бирга полиция марказига борган. Ҳодиса ОАВнинг эътиборига тушганини кўрган Исроил полицияси боланинг кўрсатма бериш учун чақирилмаганини айтди, бироқ Рабии Илайён форма полициячи чақирув қоғози ташлаб кетганини таъкидлади.

Полиция мутасаддилари Рабии Илайёнга ўғли полициячиларга қайтиб тош отмаслиги кераклигини уқтирган. Муҳаммад эса бу пайтда отасини ташқарида кутиб турди.

Маълум бўлишича, Исроил полицияси охирги пайтда Исавия маҳалласида тез-тез рейдлар ўтказмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг