Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишга кеч қолган россиялик шифокор боланинг ўлимида суд қилинадиган бўлди

Ишга кеч қолган россиялик шифокор боланинг ўлимида суд қилинадиган бўлди

Фото: «РИА Новости»

Владимирда шифокор ишга кеч келиб, болани операция қилишга улгурмайди. Натижада 2 ёшли бола ҳаётдан кўз юмади. Боланинг ота-онаси шифокорни судга берди. Бу ҳақда тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Тергов маълумотларига кўра, 2013 йил сентябрда бир бола ўткир инфекция билан шифохонага тушади. Унга реанимация талаб этилади. Ўша куни анестезиология ва реанимация бўлими ишларини ташкил этишга масъул бўлган Сергей Манухин ишга кеч келади. Бунинг оқибатида болага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмайди ва бола ҳаётдан кўз юмади. Боланинг ўлимига ўткир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг