Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ироқда етти нафар эгизак дунёга келди

Ироқда етти нафар эгизак дунёга келди

Фото: «The Standard»

Ироқ шарқидаги Дияла вилояти туғуруқхонасида етти нафар эгизак туғилди. Бу ҳақда «The Standard» хабар берди.

Туғуруқ табиий йўл билан амалга ошган. 25 ёшли аёл олти нафар қиз ва бир ўғилни дунёга келтирди. Шифокорлар уларнинг барчаси соппа-соғ ва ўзларини яхши ҳис қилаётганини маълум қилишган.

Болаларнинг отаси Юсуф Фадалнинг билдиришича, улар бунгача уч нафар фарзандни ўстиришаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг