Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофоти ғолиблари аниқланди

Иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофоти ғолиблари аниқланди

Фото: «Twitter»

Нобель қўмитасининг «Твиттер»даги саҳифаси бугун, 8 октябрь куни маълум қилишича, 2018 йили иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофоти америкалик Уилям Нордхаус ва Пол Ромерларга топширилади.

Уилям Нордхаус (77 ёшда) иқлим ўзгаришларини узоқ муддатли макроиқтисодий таҳлилга татбиқ этгани, Пол Ромер (62 ёшда) эса технологик инновацияларни интеграциялаштиргани учун юксак мукофотга лойиқ дея топилган.

Мукофотлаш маросими 10 декабрь куни Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг