Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда тўйлар камаймоқда, сабаби — иқтисодий қийинчилик...

Жанубий Кореяда тўйлар камаймоқда, сабаби — иқтисодий қийинчилик...

Фото: «Sputnik Беларусь»

Ўтган 2018 йили Жанубий Кореяда сўнгги 40 йилда энг кам никоҳдан ўтиш қайд этилди. Бу ҳақда «Yonhap» агентлиги хабар берди.

Сабаби шундаки, тўй — жуда серхаражат маросим, шу боис чўнтаги кўтармаганлар уни ўтказмай қўя қоладилар.

Мамлакат статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2018 йили 257 622 киши никоҳдан ўтди — бу 244 780 киши никоҳдан ўтган 1972 йилдан бери энг паст кўрсаткич.

Ва аксинча, мамлакатда ажрашишлар сони кўпаймоқда: 2018 йили 108 684 киши никоҳини бекор қилдирган.

Қолаверса, мамлакатда никоҳдан ўтиш ўртача ёши ҳам ошиб бораётир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг