Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инсон танасида минглаб номаълум вируслар топилди

Инсон танасида минглаб номаълум вируслар топилди

Олимлар Gut Phage Database маълумотлар базаси вируслари каталогини янгилашди. Унда одамнинг ичакларидан топилган бактериялар ҳам бор. Бу ҳақда Science Alert хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар 140 мингдан ортиқ вирусни аниқладилар, уларнинг кўплари илгари ўрганилмаган. Вирусларни аниқлаш учун олимлар 28 мамлакат аҳолисининг ичак микробиомини ўрганиш натижасида олинган 28 мингдан ортиқ метагеномаларини таҳлил қилдилар.

Бактерияларнинг бир қисми Gubaphage оиласига мансуб бўлиб, у одам ичакларида crAssphageдан кейин иккинчи ўринда туради.

Аввалроқ, австралиялик олимлар минг йиллик эпидемиялар тарихини қайта тиклашган эди. Тадқиқот сўнгги етти минг йил ичида мохов, сил ва сифилис тарқалиши қандай ўзгарганлиги ҳақида маълумот тўплашда ёрдам берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг