Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижтимоий тармоқлар Трампнинг аккаунтларини нега блоклади?

Ижтимоий тармоқлар Трампнинг аккаунтларини нега блоклади?

Фото: Win McNamee / Getty Image

АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг аккаунти блокланиши фонида Twitter акциялари 3,77 фоизга пасайиб, 49,54 долларни ташкил қилди, деб хабар берди FOXBusiness.

Twitter «зўравонликка ундаш хавфи» туфайли АҚШ раҳбарининг шахсий саҳифасини блоклаганди. Бироз вақт ўтиб, АҚШ президентининг расмий профили орқали Трамп жим турмаслигини айтиб баёнот берди. Ушбу хабар ижтимоий тармоқ модераторлари томонидан ўчириб ташланди. Трампнинг сайловолди штаби аккаунти ҳам блокланди.

Twitter, Instagram, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлар Трампнинг профилларига киришни турли муддатга ёпиб қўйди. Бундай чораларга Трампнинг намойишчиларга қилган мурожаатлари сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни улар АҚШ Конгресси биносига ҳужум қилишганди. Трамп уларни «ватанпарвар» деб атади ва сайловлар сохталаштирилганлигини таъкидлади. Аммо кейинчалик у ўз тарафдорларини тинч йўл тутишга чақирди ва уларнинг ҳаракатларини қоралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг