Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Иэн» қурбонлари сони камида 14 нафарга етди

«Иэн» қурбонлари сони камида 14 нафарга етди

Фото: Palm Beach Post

АҚШ шарқига ёпирилган «Иэн» довули оқибатида Флорида штатида қурбонлар сони камида 14 нафарга етди, деб хабар берди Palm Beach Post нашри.


Расмийлар Сарасота округида — икки, Шарлотт округида — олти, Ли округида — беш, Волус округида — бир ўлим ҳолати қайд этилганини тасдиқлашди.

Штатнинг турли чеккаларидан қурбонлар ҳақида хабарлар олинмоқда. Довулдан сўнг кўплаб вайроналар қолди, шу боис ҳукумат вакиллари қурбонларнинг аниқ сони ҳақида маълумот бериш имконига эмас. Қурбонлар сони вақт ўтиши билан ошиши кутиляпти.


«Иэн» довули бутун Кубани ва Флориданинг 2 миллиондан ортиқ аҳолисини электрсиз қолдирди. Яъни штатдаги ҳар бешинчи электр фойдаланувчиси тармоқдан узилиб қолган.

Довул етказган зарарни «тарихий» деб таърифлаган штат губернатори Рон Десантис Флорида дарёларининг биридаги тошқинни ҳар 500 йилда содир бўладиган офатга тенглаштирди. Президент Жо Байден табиий офат юзасидан мурожаат қилиб, Флоридаги ёрдам кўрсатишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг