Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Идлибда 33 нафар турк аскари ҳалок бўлди: вазият жиддийлашмоқда

Идлибда 33 нафар турк аскари ҳалок бўлди: вазият жиддийлашмоқда

27 февраль куни Идлиб вилоятида Сурия хукумати армияси томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ҳужумда яраланган 35 аскар Туркиядаги касалхоналарга эвакуация қилинган.

Президент Режеп Тоййип Эрдўғон Анқарада хавфсизлик бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказгандан сўнг, турк кучлари қуруқликдан ва ҳаво ҳужумларини бошлади.

Вазирлик тарқатган баёнотга кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу Суриянинг ҳужумидан кейин НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан суҳбатлашган.

Сурия ҳукумати Туркиянинг даъвосига изоҳ бермади.

Россия Мудофаа вазирлиги эса ўз ҳаво кучлари Идлиб ҳудудида турк аскарлари жойлашган ҳудудга зарба берганини рад этди.

Бунга қадар, Сурияда Россия махсус кучларининг 4 офицери вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Россия оммавий ахборот воситалари тасдиқланмаган хабарларига кўра, круиз ракеталари билан жиҳозланган иккита рус ҳарбий кемаси Сурия соҳилларига юборилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг