Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳукуматни шакллантира олмаган Ироқ янги бош вазири истеъфога чиқди ва кечирим сўради

Ҳукуматни шакллантира олмаган Ироқ янги бош вазири истеъфога чиқди ва кечирим сўради

Фото: Ироқ ҳукумати матбуот хизмати

Ироқнинг янги бош вазири Муҳаммад Тавфиқ Алёуий истеъфога чиқмоқда — бу ҳақда унинг ўзи твиттерда хабар қолдирди.

Алёуий иккинчи уринишда ҳам ҳукуматнинг янги таркибини шакллантира олмади, парламентда муваффақиятсизликка учради.

У президент Барҳам Солиҳга ёзган хатида истеъфога чиқаришларини сўради. Янги вазирлар кенгашини шакллантира олмагани, давлат раҳбари ва Ироқ халқи ишончини оқлай олмагани учун кечирим сўради.

Эслатиб ўтамиз, Алёуийнинг бош вазирлиги бир ойгина давом этди (1 февраль куни тайинланган эди). Унгача бош вазир бўлиб ишлаган Абдул Маҳдий мамлакатда кенг кўламли ва давомли норозилик намойишларидан сўнг 2019 йилнинг 29 ноябрида истеъфога чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг