Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳомиладор аёлларга АҚШ визаси берилмаслиги мумкин

Ҳомиладор аёлларга АҚШ визаси берилмаслиги мумкин

Фото: «axios.com»

Оқ уй АҚШга фарзанд кўриш ниятида келаётган хорижлик аёлларга виза бериш қоидасини қатъийлаштиришни режалаштирмоқда. Чунки янги туғилган чақалоқлар ўз-ўзидан Америка фуқаролигини қабул қилишади, деб хабар берди «Axios» портали.

АҚШ конституциясининг 14-тузатиши туғилган заҳоти фуқароликни таъминлашни кафолатлайди. Бу ҳолатни Дональд Трамп «очиқчасига кулгули» деб атади.

«Ўзгаришлар миллий хавфсизлик масалалари ҳамда «туғиш сайёҳлиги» билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш хавфлари, масалан, ушбу соҳадаги жиноий фаолиятни бартараф этишга ёрдам беради», — дейди нашрнинг Оқ уйдаги манбаси.

Унинг сўзларига кўра, сайёҳлик ва хизмат сафари туфайли қисқа фурсатга АҚШга бориш ҳуқуқини берувчи В типидаги виза бериш қоидаси ўзгаради.

Давлат департаменти ходимлари даъвогар мамлакатга фарзанди учун фуқароликни олиш ниятида чиқишни режалаштиряпти, деб топса, ҳужжат беришни рад этиши мумкин. Трамп маъмуриятига кўра, виза берувчи мутахассислар бундай ниятни аниқлаш учун етарлича малакага эга.

Президент аппаратига яқин марказнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар йили АҚШ ҳудудида тахминан 33 мингта хорижий чақалоқ дунёга келади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг