Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистондаги қишлоқ қоплон ҳужумига учради

Ҳиндистондаги қишлоқ қоплон ҳужумига учради

Фото: «Korrespondent.net»

Ҳиндистоннинг Панжоб штати қишлоқларидан бирида маҳаллий аҳоли қоплон ҳужумига учради.

Юзлаб одамлар қўрқувдан уйларнинг томига чиқиб олишди. Қоплон тўрт кишини ерга йиқитиб, уларни тишлаб олди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Эркаклардан бири ҳайвонга тепадан тўр ташлашга уринган, лекин қоплон деворга сакраб, одамни итариб юборган.

Маҳаллий аҳоли қоплонни тош отиб ҳам қўрқита олмаган. Ниҳоят уни уй ичида бурчакка тиқиб, транквилизатордан ўқ отишган. Унга уч бор ўқ узиб, учинчи ўқ билан ухлатишга муваффақ бўлишган.

Қоплон қафасга солиниб, Чхатбирдаги ҳайвонот боғига жўнатилган. Маълум қилинишича, жониворнинг тақдири ҳал этилишидан аввал у бир неча кун назорат остида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг