Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда хусусий автобус ҳалокатга учради: 13 киши қурбон бўлди, 30 киши жароҳатланди

Ҳиндистонда хусусий автобус ҳалокатга учради: 13 киши қурбон бўлди, 30 киши жароҳатланди

Фото: «AP Photo»

Куни кеча Ҳиндистоннинг Агра-Лакхнау тезюрар автомагистралида автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея хабар берди «ANI» агентлиги.

«Камида 31 киши шифохонага ётқизилди. 13 киши ҳалок бўлди», — дейди «Saifai Mini PGI» шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлими ходими, доктор Вишва Дипак.

Полиция маълумотига кўра, автоҳалокат чоршанба куни кечаси тахминан соат 10 ларда содир бўлган.

«Чоршанба куни кечаси тахминан соат 10 ларда Агра-Лакхнау тезюрар автомагистралида икки қаватли хусусий автобус йўлда турган юк машинасига бориб урилган. Автобус ҳайдовчиси юк машинасини кўрмай қолган ва орқасидан бориб урилган. Автобусда 40 — 45 нафар йўловчи бўлган», — дейди полиция суперинтенданти Сачиндра Патель.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг