Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда трактор ағдарилиб кетди: 15 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда трактор ағдарилиб кетди: 15 киши ҳалок бўлди

Фото:«Flickr»

Ҳиндистоннинг Телангана штатида тиркамали трактор каналга ағдарилиб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Лахмапурам қишлоғи яқинида бир трактор тиркамаси билан Муси каналига ағдарилиб кетган. Тиркамадаги 20 кишидан 14 нафари ҳамда тракторчи ҳалок бўлган. Яралаган 6 киши шифохонага ётқизилган.

Воқеа юзасидан суриштирув олиб бориляпти.

Ҳиндистонда ҳар йили эски транспорт воситалари ҳамда йўлларнинг яроқсизлиги туфайли ўртача 110 киши йўл-транспорт ҳодисасидан ҳалок бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг