Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд ҳайкал очилди

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд ҳайкал очилди

Фото: «РИА Новости»

Ҳиндистон ғарбидаги Гуджарат штатида дунёдаги энг баланд ҳайкал – Бирлик ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Бетон ва металлдан ясалган ҳайкалда Ҳиндистон озодлиги учун курашган Маҳатма Гандининг издоши Валлабҳаи Пател тимсоли тасвирланган.

Ҳайкалнинг баландлиги 182 метр. Бу обида АҚШдаги Озодлик ҳайкали (93 метр)дан икки баробар, Бразилиядаги Исо Масиҳ ҳайкали (38 метр)дан бир неча баробар баланд.

Ёдгорлик Ражпилла штатидан унча олис бўлмаган Садҳу Бет оролида, Нармад тўғони рўпарасида қад ростлади. Ҳайкал энг баланд жойга ўрнатилиб, 200 кишига мўлжалланган томоша майдони ташкил этилган.

Ёдгорлик 20 минг кв.м. жойни эгаллаган. Унинг атрофини 12 кв.км.ли сунъий кўл ўраган.

Бош архитектор – ҳиндистонлик машҳур ҳайкалтарош Рам Ванжи Сутар.

Ҳайкал рўпарасида Валлабҳаи Патель музейи ҳам очилди. Музейда 40 минг архив ҳужжатлари сақланмоқда.

Мутахассислар ҳар куни музейга 15 минг киши ташриф буюришини тахмин қилишмоқда.

Маълумотларга кўра, объектни барпо этишда 250 нафар муҳандис ҳамда 3400 нафар ишчи меҳат қилган.

Қурилиш учун 430 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Ҳайкал соатига 180 километр тезликда эсадиган шамол ҳамда 6,5 балли зилзилага бардош бера олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг