Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда циклон туфайли 30дан зиёд киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда циклон туфайли 30дан зиёд киши ҳалок бўлди

Фото: «Interfax.ru»

Ҳиндистоннинг жанубида 33 киши Гайя циклони қурбонига айланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Табиий офат ҳудудидан 82 минг киши эваукуация қилинди. Ҳиндистон ҳарбий-сув флоти қутқарув ишларига иккита кема ва вертолёт ажратган. Маҳаллий ҳокимият жабрланганларга гуманитар ёрдам жўнатган.

Циклон 16 ноябрь куни Тамил-Наду штатининг 6та ҳудудини эгаллаган. Шамол соатига 90 км.га етган.
Қутқарувчилар 16 ноябрь куни 13 кишининг, 17 ноябрь куни 20 кишининг жасадини топишган. Вафот этганларнинг кўпчилиги сув тошқинлари, уйлар қулаши ва ток уриши сабабли ҳалок бўлган.

Штатга жиддий зарар етган: эчкилар, кийиклар ва ёввойи ҳайвонлар ҳалок бўлган, минглаб гектарли боғларда кокос дарахтлари йиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг