Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Эрон нефти импортини бутунлай тўхтатди

Ҳиндистон Эрон нефти импортини бутунлай тўхтатди

Фото: «Oilcapital.ru»

Ҳиндистон Эронга қўлланган санкцияларга истисно сўраб АҚШдан рад жавобини олганидан сўнг май ойидан Форс мамлакатидан нефть импорт қилишни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда «EurAsia Daily» Ҳиндистоннинг АҚШдаги элчиси Харш Вардхан Шринглага асосланиб хабар тарқатди.

Элчининг айтишича, импорт апрель ойидаёқ 1 миллион тоннагача камайтирилган эди.

«Шу билан бас — Эрондан бошқа нефть сотиб олмадик», — таъкидлади элчи.

Дипломат ушбу қарор Ҳиндистонга жуда қимматга тушгани, бошқа нефть таъминотчилари билан музокаралар ўтказишга тўғри келганини қўшимча қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг