Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон AҚШдан сотиб олган қайси қуроллари билан Хитойни қўрқитиб қўймоқчи?

Ҳиндистон AҚШдан сотиб олган қайси қуроллари билан Хитойни қўрқитиб қўймоқчи?

Фото: «News.myseldon.com»

Нью-Дели AҚШдан сотиб олган энг замонавий қуролларни мамлакат шимоли-шарқидаги Таванг платосига жойлаштирди. Бу ҳудуд Хитой билан чегарадош. Бу ҳақда Хитойнинг Oriental Daily News нашри ёзмоқда.

ОAВ хабарларига кўра, Ҳиндистон 28 октябрь – пайшанба куни қуролланиш тизимини жойлаштирган. Ҳудудга Aмерикада ишлаб чиқарилган Chinook вертолётлари, М-777 ўта енгил гаубицалари ва SIG Sauer 716 автоматлари жойлаштирилмоқда. Буларнинг барчаси Пекинни қўрқитиш учун атайлаб Хитой чегаралари яқинига жойлаштирилгани тахмин қилинмоқда.

«ТAСС» Ҳиндистон Қуролли кучлари Шарқий қўмондонлиги бош қўмондони, генерал-лейтенант Манож Пандеанинг сўзларига таяниб, тоғ зарбалари корпуси тўлиқ ишга тушганини маълум қилган.

2020 йилнинг май ойида икки давлат чегарачилари ўртасида қонли тўқнашувлар содир бўлганда Шарқий Ладакхдаги Ҳинд-Хитой можароси яна авж олди. Икки давлат ўртасидаги аниқ демаркация чизиғининг йўқлиги сабабли юзага келган чегара можароси 1950-йиллардан бери давом этиб келмоқда. Хитой Тибет ва Ҳиндистон ҳукмронликлари ўртасидаги чегарани белгилаб берувчи Макмахон чизиғини тан олмайди. Ҳар икки томон ўз ерларининг ноқонуний босиб олинганлигини эълон қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг