Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайвонот боғи бир аср олдинги шармандали ҳақорати учун узр сўради

Ҳайвонот боғи бир аср олдинги шармандали ҳақорати учун узр сўради

Фото: «Tripsavvy.com»

Ёввойи табиатни сақлаш жамияти 1906 йилда Бронкс ҳайвонот боғи бир неча кун маймунхонада африкаликни намойиш қилгани учун узр сўради.

«Биз ҳозирги Конго Демократика республикасининг мбути халқи вакили, марказий африкалик йигитга қилинган муносабатлар учун узр сўраймиз», — дейилади ташкилот баёнотида.

Унга кўра, 1906 йилда ҳайвонот боғи вакиллари директор Уильям Хорнадей бошчилигида Ота Бенга исмли африкалик йигитни намойиш қилиш учун маймунхонага жойлашган. Бир неча кундан сўнг қоратанли руҳонийлар «шармандали ҳолат»га норозиликларини билдиришгач, йигит болалар уйига юборилган. Ташкилотнинг таъкидлашича, ўн йилдан сўнг «инсонийлик фазилатларидан маҳрум бўлган ва уйига қайтолмаган Ота Бенга фожиали равишда ўз жонига қасд қилган».

«New York Times» газетасининг хабарига кўра, африкалик йигит намойиш қилинган маймунхона 2012 йилда ёпилган. Бенга билан боғлиқ эпизодни тасвирлар экан газета «1906 йилда «янги экспонат» кенг жамоатчиликка манзур бўлган, маймунларнинг шериги сифатида қафасдаги одамни томоша қилишга ҳеч ким қаршилик кўрсатмаган», деб ёзади. Газетанинг таъкидлашича, бу эпизод «ўша пайтда Нью-Йоркни қамраб олган ирқчиликнинг ажойиб намунасига айланган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг