Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида Марказий Осиёда қаҳва етиштириш мумкин

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида Марказий Осиёда қаҳва етиштириш мумкин

Фото: Телеграм/Ekologuz

Ҳаво ҳароратининг йилдан йилга кўтарилиши Марказий Осиёда заминга хос бўлмаган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга имкон беради. Бу ҳақда «Ekologuz» канали хабар бериб ўтди.

Франциянинг «Агрениум» қишлоқ хўжалиги компаниясининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Этьен Сур Ашхабодга ташрифи чоғида Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети ўқитувчилари билан мамлакатда қаҳва етиштиришнинг истиқболларини муҳокама қилди.

Музокараларнинг тафсилотлари, хусусан, ушбу учрашув ташаббускори қайси давлат экани, Туркманистоннинг қайси вилоятида қаҳва етиштирилиши ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган.

Шунингдек, учрашув давомида Франция компанияси вакили Туркманистоннинг пахта етиштириш бўйича тажрибаси мамлакатда татбиқ этилиши мумкинлигини ҳам маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг