Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳамма ҳайратда: зилзила вайрон қилган йўл тўрт кунда созланди

Ҳамма ҳайратда: зилзила вайрон қилган йўл тўрт кунда созланди

Фото: «Facebook»

Аляска йўлсозлари зилзиладан сўнг аянчли аҳволга келиб қолган йўлни атиги тўрт кун ичида олдингидек кўринишга келтириб қўйишди.

Ижтимоий тармоқларда бу воқеа қизғин муҳокама қилинди: шунчалик қисқа муддатда йўлни тиклаш мумкинми?

Минтақанинг энг йирик Анкориж шаҳрини Тед Стивенс номидаги халқаро аэропорт билан боғловчи бу йўл зилзила оқибатида буткул яроқсиз бўлиб қолганди.

Қизиғи, одамлар ҳали зилзила оқибатларидан ўзларига келиб улгурмай, орадан тўрт кун ўтиб «Alaska Tour & Travel» компанияси «Facebook»ка йўлнинг ҳозирги ҳолати акс этган фотосуратни жойлади: худди ҳеч нарса бўлмагандек, теп-текис йўл.

Кейин маълум бўлишича, аляскалик йўлсозлар жуда қисқа вақтда йўлни аввалги ҳолатига қайтара олишибди. Буни воқеа жойидан олинган «олдинги» ва «кейинги» суратларни таққослаш орқали англаш мумкин.

Тўрт кунда тикланган йўл.

Ижтимоий тармоқдагилар ўз штатларида йўлдаги оддий бир чуқурча ҳам узоқ вақт таъмирланмай ётишидан нолиб, ўз йўлсозларини аляскалик ҳамкасбларидан ўрнак олишга чақиришди.

Аляскада зилзиладан сўнг тикланиш ишлари бошқа соҳаларда ҳам жуда яхши олиб борилаётган экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг