Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саакашвили: «Салкам тўққиз йил мамлакатни бошқардим, аммо ҳеч вақом йўқ»

Саакашвили: «Салкам тўққиз йил мамлакатни бошқардим, аммо ҳеч вақом йўқ»

Фото: «Tvzvezda.ru»

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили оила аъзолари ҳисоб рақамлари ва кўчмас мулклари «музлатилганини» эсга олиб, ўзининг айрим грузин депутатларидан ўн баравар «қашшоқлигини» айтди.

«Салкам тўққиз йил мамлакатни бошқардим, аммо ҳеч вақом йўқ. Бойлигим Беселия ва Сесиашвили (Грузия парламенти депутатлари)ларникидан ўн баравар кам, шунга қарамасдан, мени дунё танийди», — деди Саакашвили «Палитраньюс» телеканали эфирида.

Грузия Бош прокуратураси Саакашвили ва унинг қариндошлари — рафиқаси, онаси, бувисига қарашли кўчар ва кўчмас мулкларни давлат пулларини харжлаб юбориш гумони билан «музлатиб» қўйганди. Саакашвили янги президентнинг 2013 йилнинг ноябрь ойидаги инаугурацияси ўтиши ҳамон мамлакатни тарк этган ва қайтгани йўқ.

Саакашвилига ҳозирча мамлакат ичида давлат қидируви эълон қилинган, унга бир нечта айбловлар қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг