Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузияда янги ҳукумат ва бош вазир тасдиқланди

Грузияда янги ҳукумат ва бош вазир тасдиқланди

Ираклий Гарибашвили.

Фото: «Коммерсант»

Грузия парламенти ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади. 38 ёшли Ираклий Гарибашвили янги бош вазир бўлди. Бу ҳақда «Грузия янгиликлари» хабар берди.

Депутатларнинг 89 нафари Гарибашвилининг номзодини ёқлаб, икки нафари қарши овоз берди. Тасдиқланиш учун 75 та овоз тўплаш керак эди.

Ираклий Гарибашвили 2013 йилнинг 20 ноябридан 2015 йилнинг 24 декабрига қадар илгари ҳам Грузия бош вазири бўлган.

Айни пайтга келиб Грузияда икки нафар вазир янгиланди: Инфратузилма вазирлигига Майя Цкитишвили ўрнига Ираклий Карселадзе, шу пайтгача Гарибашвили раҳбарлик қилган Мудофаа вазирлиги бош лавозимига унинг ўринбосари Жуаншер Бурчуладзе келди.

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат билан зиддиятга борган аввалги бош вазир Георгий Гахария 18 февраль куни кутилмаганда истеъфога чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг