Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузияда 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлиги бекор қилинди

Грузияда 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлиги бекор қилинди

Фото: «Зеркало недели»

Грузия ҳукумати қарзи туфайли «қора рўйхат»га тушиб қолган 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлигини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Мамука Бахтадзе маълум қилди.

«Гап банклар, онлайн ташкилотлар ва бошқа молиявий институтлардан қарздор 600 минг нафар фуқаро ҳақида кетяпти. Жами қарздорлик 1,5 миллиард лари (565,3 миллион доллар). Қарорга кўра, фуқароларимизнинг ушбу қарзлари бекор қилинади», — деди Бахтадзе.

Бош вазирнинг аниқлик киритишича, шунингдек, 150 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ва ўн мингдан ортиқ имконияти чекланганларнинг қарзларидан ҳам воз кечилади. Жараён 15 декабрдан бошланиб, ой охиригача давом этади.

Бош вазир ўз сўзининг охирида мамлакат Янги йилни қарзларсиз кутиб олишини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг