Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грузия Европада иқтисодий ўсиш етакчисига айланди

Грузия Европада иқтисодий ўсиш етакчисига айланди

Фото: Adobe Stock

Грузия 2024 ва 2025 йиллардаги иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича Европа ва Марказий Осиёда биринчи ўринда турибди. Бу ҳақда Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири ўринбосари Вахтанг Цинцадзе журналистларга маълум қилди.

Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботига кўра, Грузия иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича дунёда етакчилардан саналади, Европа ва Марказий Осиёда эса 2024 ва 2025 йилларда биринчи ўринда қайд этилди.

Цинцадзега кўра, Жаҳон банки Грузиянинг 2024 йилдаги иқтисодий ўсишини 9 фоиз дея баҳолади, бу олдинги прогнозлардан 3,8 фоиз юқори, Грузияда минтақадаги бошқа давлатларга нисбатан энг юқори ўсиш 2025 йилда кузатилиб, 6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Унинг айтишича, Грузияда кичик ва ўрта бизнес рақобатбардошлигини оширишга қаратилган қатор давлат дастурлари ва йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда, улар меҳнат унумдорлиги ва бизнес-муҳит жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг