Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грециялик Хатико хўжайинини 18 ойдан бери кутяпти (видео)

Грециялик Хатико хўжайинини 18 ойдан бери кутяпти (видео)

Фото: «The Sun»

«The Sun» ёзишича, Грециянинг Навпакт шаҳри йўлларидан бирида 2017 йилнинг ноябрь ойида бахтсиз ҳодиса юз беради — Харис исмли 40 ёшли эркак бетон қорувчи машина тагида қолиб ҳалок бўлади.

Ўшандан бери марҳумнинг ити шу жойга келиб йўл пойлайди, хўжайинини кутади. На ёмғир, на жазирамада кетган эмас. «Маҳаллий Хатико» теварак-атрофдагиларга яхши таниш. Улар бир нарсадан ҳайрон: ит бу ерни қандай топиб келган, ахир унинг хўжайини 12 километр нарида яшаган-ку?!

Итга ачинган айримлар уни ўзлари билан олиб кетишгаям уринишди, аммо бефойда: ит кетмаяпти. Кейин унга шу ерда уйча қуриб беришди, сув, овқат олиб келиб туришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг