Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google» 4,3 миллиард евро миқдорида жаримага тортилди

«Google» 4,3 миллиард евро миқдорида жаримага тортилди

Фото: «VistaNews.ru»

Европа Иттифоқи комиссияси «Google» мобил алоқа воситаларининг андроид тизимида монополияга қарши қоидаларга риоя қилмагани учун 4,3 миллиард евро жаримага тортди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эндиликда «Google» 90 кун мобайнида иш услубини ўзгартириши керак.

Айбловга кўра, компания барча андроид тизимли смартфон ишлаб чиқарувчилари «Google» хизматлари ва иловаларини олдиндан ўрнатишлари учун қонунга ҳилоф йўллардан фойдаланган.

Европа Иттифоқи комиссияси АҚШ компанияси бўлган «Google»ни жаримага тортишни жорий ой бошида эълон қилиши кутилаётган эди. Лекин Америка президенти Дональд Трампнинг Европага ташрифи туфайли бу ҳолат кечиктирилди.

Ўтган йили ҳам «Google» ЕИ комиссияси томонидан 2,4 миллиард евролик жаримага тортилган эди.

Европа Иттифоқида фаолият юритаётган компанияларнинг ҳаққоний ишлаётганини назорат қилиш ЕИ комиссия зиммасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг