Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Голливуд қачон кино олишни бошлайди?

Голливуд қачон кино олишни бошлайди?

Фото: «Zen.yandex.com»

Американинг Калифорния штатида жойлашган Лос-Анжелес округи маъмурияти Голливуд киностудияларига коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган фильмларни суратга олиш ишларини 12 июндан давом эттиришга рухсат берди, дея хабар тарқатди ABC7 телеканали.

Округнинг соғлиқни сақлаш департаменти бошлиғи Барбара Феррернинг сўзларига кўра, иқтисодиётнинг йўлга қўйилиши доирасида округ маъмурияти ҳайвонот боғлари, аквариумлар, кемпинглар, шунингдек, телевизион ва кино суратга олиш ишларини тиклашга рухсат берди. Фақат соғлиқни сақлаш соҳасидаги протоколларга, жумладан, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига амал қилишига тўғри келади.

Хопкинс институти маълумотларига кўра, АҚШда қарийб 2 миллион киши COVID-19 га чалинган бўлиб, 112 нафари вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг