Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда чилимхонадаги отишмада саккиз киши ҳалок бўлди

Германияда чилимхонадаги отишмада саккиз киши ҳалок бўлди

Фото: «hessenschau.de»

Пайшанба, яъни 19 февраль куни кечаси Гессен ҳудудидаги Ханау шаҳрида жиноятчи ёки жиноятчилар томонидан қилинган отишма натижасида саккиш киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди немис матбуоти.

«Hessenschau» нашрининг ёзишича, жиноятчи ёки жиноятчилар гуруҳи маҳаллий иккита чилимхонада ўт очишган. Бунинг оқибатида шаҳар марказининг Хоймаркт ҳудудидаги чилимхонада уч киши, бошқа ҳудуддаги чилимхонада яна беш киши ҳалок бўлган. Яна беш киши эса оғир жароҳатланган.

«Hanauer Anzeier» нашрига кўра, ҳужум қилган киши ёлғиз ўзи бўлган. «Жиноятчи Курт-Шумахер-Плацда чилимхона ва букмекерлик конторасига бостириб кирган. Чекиш залига кириш учун қўнғироқ қилган. Чекиш залида ўқ уза бошлаган», ‒ деб ёзади нашр. Шундан сўнг жиноятчи Хоймаркт ҳудудида ўт очган.

Полиция гувоҳлардан ҳодиса ҳақида маълумот беришни сўраган.

Кўп ўтмай Ханау шаҳрида отишмада гумон қилинаётган шахс ўзининг уйида ўлик ҳолида топилган, ёнида бир кишининг мурдаси ҳам бор, дея хабар беради маҳаллий полиция.

Гумонланувчи шахснинг исм-фамилияси ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Ханау Майндаги Франкфуртдан атиги 20 км масофада жойлашган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг