Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия Украинага «катта туҳфа» беради

Германия Украинага «катта туҳфа» беради

Германия Украинага 2,7 миллиард евролик ҳарбий техниканинг катта партиясини жўнатади.

Бу ҳақда 14 май куни Ахенада Украина президенти Владимир Зеленский Буюк Карл мукофоти билан тақдирланиши вақтда эълон қилиниши мумкин, деб ёзади Der Spiegel.

Нашр маълумотларига кўра, Украина армияси 30 та Leopard 1 танки, 20 та Marder жанговар машинаси, 200 та разведкачи дрон, IRIS-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, снарядлар ва логистика фаолияти учун транспорт воситалари олади.

Зеленский аввалроқ Украинада зирҳли техника етишмаслиги сабабли қарши ҳужум кейинроққа қолдирилишини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг