Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди

Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди

Фото: GETTY IMAGES

Бугун, 17 май куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва унинг бош сиёсий рақиби, собиқ бош вазир доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида сиёсий келишув имзоланди. Янги келишув Афғонистонда яна бир фуқаролар урушига етаклаши мумкинлиги айтилган бир неча ойлик сиёсий инқирозга якун ясаши кутилмоқда. Бу ҳақда ВВС хабар берди.

Битимга мувофиқ, фақат Муҳаммад Ашраф Ғанининг якка ўзи президентлик мақомини сақлаб қолди. Доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раислиги билан кифояланадиган бўлди. Фақат сулҳ ва муроса масалаларида Афғонистонда президент Ғанидан кейин иккинчи қудратли шахсга айланди.

Бугун имзоланган янги келишувга мувофиқ генерал Абдулрашид Дўстум Афғонистон тарихидаги учинчи маршалга айланган. Бунга қўшимча, Афғонистон Олий давлат ва Миллий Хавфсизлик кенгашлари таркибига кириши ҳам маълум бўлган. Маршаллик Афғонистон Қуролли кучларида энг Олий ҳарбий унвон саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг