Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғазабга учраган Ғазо (фото)

Ғазабга учраган Ғазо (фото)

Фото: Stephen Boglo

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторига бомба ёғдиришда давом этмоқда. 8 майга ўтар кечаси Шарқий Қуддусда фаластинликлар ҳамда Исроил полицияси ўртасида тўқнашув қайтадан авж олди. Даҳанаки зиддият алалоқибат ракета ҳужумларига айланди.

Бир ҳафтадан зиёдроқ муддат ичида Исроил ҳаво зарбалари оқибатида камида 192 нафар фаластинлик, жумладан, 58 бола ва 34 аёл ҳалок бўлди.

Исроил томони ҳам ҲАМАС ракеталари 10 кишининг бошига етгани ҳақида хабар қилган. 

Халқаро ҳамжамият, хусусан, БМТнинг зўравонликни тўхтатиш хусусидаги талабига қарамай, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазога ҳужум давом этишини маълум қилган.

Ғазода тинч аҳоли қирғин қилинаётган, қочқинлар лагери, оммавий ахборот воситалари офислари ҳамда тураржойлар бомбардимон қилинаётгани ҳали инсофини бой бермаган инсоният томонидан кескин қораланмоқда. Карикатура усталари ҳам қонга ботган Ғазо мавзусида бир талай ижодий ишларни эълон қилди. Қуйида мазкур мавзуда жаҳон матбуот чоп этилган айрим карикатураларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг