Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция энг эски АЭСини ёпмоқда

Франция энг эски АЭСини ёпмоқда

Фото: «Wikipedia»

Франциядаги энг эски атом электр станциясининг биринчи реакторини тўхтатиш ишлари бошланди.

Ушбу АЭС Фессенҳаймда жойлашган.

«EDF» энергетика компанияси мамлакат шимоли-шарқида, Германия билан чегарага яқинда жойлашган ушбу АЭСни босқичма-босқич тўхтатиб боради. 2020 йилнинг 30 июнида АЭСнинг иккинчи реакторини ҳам тўхтатиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Франция президенти Эммануэль Макрон 2035 йилгача жами 14 та атом ректори тўхтатилиши ва АЭСларда электр энергияси ишлаб чиқарилиши 50 фоизга камайишини маълум қилганди.

Аслида реакторлар 2016 йилда (Франсуа Олланд даврида) ёпилиши керак эди, бироқ «Фламанвилль» АЭСи очилиши 2018 йилга сурилгани боис, режа ҳам кечиктирилганди.

Маълумот учун: ёпилаётган «Фессенҳайм» АЭСи Япониядаги «Фукусима-1» АЭСи билан тенгдош — 1977 йилда очилган. Ҳар бири 900 МВт қувватга эга иккита энергоблокдан ташкил топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг