Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Финляндия армиясида вегетарианлик куни жорий этилади

Финляндия армиясида вегетарианлик куни жорий этилади

Фото:«YLE.fi»

Финляндия мудофаа кучлари таомномасида вегетарианча овқатлар тури кўпаяди, деб хабар бермоқда «YLE» телерадиокомпания. Қолаверса, бир кун гўштсиз овқатлар куни бўлади.

Балиқ вегетарианча овқатлар рўйхатидан ўчирилади. Унинг ўрнини сут маҳсулотлари ва товуқ тухуми, картошка, паста (макарон), соя ва куорн (қўзиқориндан олинадиган протеин) эгаллайди.

Бу ҳақда Финляндия мудофаа кучлари логистика маркази майори Эйя Пулкки «YLE» телерадиокомпаниясига интервьюда айтиб ўтди.

Таъкидланишича, армия таомномасидаги ислоҳотлардан мақсад асло маблағларни тежаш эмас. Асосий сабаб — ўсимликлардан олинадиган озиқ-овқатларнинг фойдалилиги ва гўшт ишлаб чиқаришнинг иқлим ўзгаришларига таъсиридир.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия армиясида ҳам 2013 йилдан бери бир кун вегетарианлик куни қилиб белгиланган. Уларнинг ҳам мақсади худди шундай — соғлом турмуш тарзи ва атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг