Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Facebook» 663 минг доллар жарима тўлайди

«Facebook» 663 минг доллар жарима тўлайди

Фото: «Униан»

«Facebook» компанияси «Cambridge Analytica» компанияси билан 87 миллион ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ҳақидаги шахсий маълумотларни ўғирлагани учун жарима тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Англия ҳукумати «Cambridge Analytica» билан боғлиқ шармандали ҳолатни ўрганиб чиқиб, «Facebook» компаниясига фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя қила олмагани учун 663 минг АҚШ доллари миқдорида жарима босди. Бу «Facebook»ка сир сақлай олмагани учун берилган илк жазодир.

Шу билан бирга, «Facebook» бош директори ижтимоий тармоқ обрўсига путур етказгани учун АҚШ Конгресси олдида кўрсатма бериши ҳам талаб этиляпти.

Жарима миқдори «Facebook» учун арзимас ҳисобланади. Чунончи, компания ҳар етти дақиқада жарима миқдорича маблағ ишлаб топади. «Facebook»нинг жорий йил биринчи чорагидаги соф фойдаси 11,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Шу йил июнь ойида Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларииннг маълумотларини сир сақлай олмаётгани учун лавозимидан кетиши ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг