Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир соат орқага: Европада бугундан қишки вақтга ўтилди

Бир соат орқага: Европада бугундан қишки вақтга ўтилди

Foto: «Bestwanderlust»

«РИА Новости» хабар беришича, Европанинг барча мамлакатларида, Россия ва Беларусь истисно қилинганда, якшанбадан соат миллари бир соат орқага сурилиб, қишки вақтга ўтилди.

Европанинг барча мамлакатларида, айниқса, халқаро темирйўл ва ҳаво транспорти ташувларидаги уйғунликни сақлаш учун, бир пайтда — тонгги соат 4:00 да ўзгартирилди.

Соат милларини ўзгартириш доим бир йўсинда — март ва октябрнинг сўнгги якшанбасида амалга оширилади. Бу қоида Европа иттифоқининг барча мамлакатлари учун амал қилади.

Соат милларини қишки вақтга тўғрилаш ғояси Германиядан чиққан ва қўллана бошлаганига салкам 40 йил бўлди, Финляндия эса ушбу қоидага 1981 йилда ўтган сўнгги Европа мамлакати саналади.


Мавзуга оид: Европада қишки/ёзги вақтга ўтиш бекор қилиниши мумкин


Бироқ финлар барибир қишки вақт тартибига кўникиша олмаяпти ва Европа иттифоқига шу қоидани бекор қилиш ташаббусини киритишганди. Уларнинг таклифи 2019 йил баҳорида Европа парламентида овозга қўйилди ва 2021 йилдан кучга кириши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг