Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа иттифоқи Венесуэлага 40 миллион доллар беради

Европа иттифоқи Венесуэлага 40 миллион доллар беради

Фото:«Anadolu»

Европа иттифоқи қийин аҳволда қолган Венесуэлага 40 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам беради. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Европа иттифоқи комиссияси аъзолари 40 миллион долларлик кўмакнинг катти қисми Венесуэлада ёки хорижда яшаётган венесуэлаликларга тоза сув ва озиқ-овқат етказиб бериш ҳамда тиббий хизматга сарфланишини маълум қилди.

Европа иттифоқи мутасаддилари шу йил 20 майда Венесуэлада бўлиб ўтган президент сайлови адолатли бўлмагани, шу боис ушбу давлатга санкциялар қўллаш лозимлиги айтишмоқда.

Аввалроқ Венесуэлага борган Европа иттифоқининг инсонпарварлик ёрдами бўйича масъул аъзоси Кристос Стилианидес: «Венесуэлада кўплаб инсонлар биринчи тиббий ёрдамга ва зарур дори-дармонларга муҳтож. Бундай фожиага томошабин бўлиб туролмаймиз», – деган.

Кристос Стилианидес Европа иттифоқининг ёрдамини Венесуэла ҳукумати аъзолари тортиб олмаслиги учун бу кўмакнинг БМТ ва Қизил хоч халқаро қўмитаси орқали тарқатилишини маълум қилди.

Венесуэладаги иқтисодий бўҳрон туфайли кўплаб кишилар чет элларга иш излаб чиқиб кетаяпти.

Сўнгги йилларда 4 миллиондан зиёд киши Венесуэлани тарк этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг