Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа иттифоқи бир марталик идишларни тақиқлади

Европа иттифоқи бир марталик идишларни тақиқлади

Фото: «Pixabay»

Бугун, 21 май куни Европа иттифоқи кенгаши бир марталик пластик буюмларнинг айрим турларини чеклаш бўйича қарорга келди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Янги қоидаларга кўра, атроф-муҳитни энг кўп ифлослантираётган маҳсулотлар ва идишларнинг ўнта турига нисбатан қаттиқ чоралар қўлланади. Муқобил вариантлари бор бир марталик пластик буюмлардан фойдаланиш ман этилади. Бу хилдаги пластик буюмлардан фойдаланишни чеклаш бўйича муайян чоралар жорий этилмоқда.

Жумладан, 2021 йилдан бошлаб бир марталик пластик ликопчалар, қошиқ ва санчқилар, сомончалар, гигиена таёқчалари бутунлай тақиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг