Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Эски яралар». Корейслар Япония протекционизмига жавоб беришмоқчи

«Эски яралар». Корейслар Япония протекционизмига жавоб беришмоқчи

Фото: «The Korea Times»

Жанубий Корея ҳукумати Токио ўрнатган савдо чекловларига ўз жавоб чекловларини жорий этади. Бу ҳақда «Yonhap» ахборот агентлиги молия вазири Хон Нам Кига асосланиб хабар берди.

Сеул Жаҳон савдо ташкилотига тақдим этган арзида Япония ҳукуматини Жанубий Кореядан яримўтказгичлар ва дисплейлар импортини чеклаш орқали рақобатбардошлик шароитини йўққа чиқараётганликда айблади. Молия вазири энди Япониянинг ҳам юқори технологияли маҳсулотлари олиб кирилиши чекловга тушишидан огоҳлантирди.

У шуни ҳам қўшимча қилдики, низодан ҳар икки томон ҳам зарар кўради, шунинг учун, вақтни бой бермасдан, келишиб олиш керак.

Маълумот учун: Япония — Жанубий Корея ўртасидаги низо 2018 йил охирларида ҳарбий можаролар сабабли юзага чиққан, мустамлака даврида (1910 — 1945 йиллар) корейсларни эзиб ишлатган япон компаниялари мулки хатлаб қўйилганидан кейин эса янада чуқурлашиб кетганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг