Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эроннинг БМТдан қарзини Жанубий Корея узди

Эроннинг БМТдан қарзини Жанубий Корея узди

Фото: «Business Standard»

Корея Республикаси ҳукумати Эроннинг БМТдан бадал бўйича қарздорлигини сўндирди. Бу ҳақда Корея режалаштириш ва молия вазирлиги сайтида маълум қилинди.

«Жанубий Корея ҳукумати АҚШнинг молия вазирлиги ва БМТ котибияти билан фаол ҳамкорликда Эроннинг БМТдан 18 млн. доллар қарздорлиги бўйича тўловларни якунига етказди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тўлов Америка санкциялари боис Жанубий Корея банкларида музлатиб қўйилган Эрон активлари ҳисобидан қопланган.

БМТ Бош Ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқини йўқотиб қўймаслик учун, Эрон ҳукумати 13 январь куни Жанубий Корея раҳбариятидан ушбу мамлакат банкларида турган ўзининг «музлатилган пуллари» ҳисобидан БМТга бадал пулини ўтказиб беришни сўраганди. Тўлов 21 январь куни БМТ ҳисобига тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг