Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрондаги портлаш қурбонлари сони маълум қилинди

Эрондаги портлаш қурбонлари сони маълум қилинди

22 сентябрь куни Эроннинг Аҳвоз шаҳрида ўтказилаётган ҳарбий парадга террорчилик ҳужуми уюштирилгани ҳақда хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишини ташкил қилмоқда. Яна 60 киши яраланган. Улар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бор.

Террорчилик ҳужумини «Ахваздаги патриот араб демократик ҳаракати» гуруҳи ўз зиммасига олган. Эрон парламенти вакилининг «РИА Новости»га хабар беришича, воқеа жойида уч нафар жангари йўқ қилинган, қолганлари шифохонада вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг