Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда кимё заводида портлаш содир бўлди

Эронда кимё заводида портлаш содир бўлди

Фото: «Newsfactory.su»

Эроннинг Қум шаҳрида якшанба куни кимё заводида ёнғин ва портлашлар содир бўлди, қурбонлар бор, деди вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакили Ҳамид Курейми. Бу ҳақда Fars хабар бермоқда.

«Молдан» компаниясининг кимё заводидаги саноат зонасида маҳаллий вақт билан соат 6:02да (Тошкент вақти билан 6:32да) кучли ёнғин бошланган», — дея Куреймининг сўзларини келтирган РИA Новости.

Аланга бир нечта портлашлар билан давом этган, ҳодиса юз берган жойга зудлик билан 150 та ўт ўчирувчи ва 20 та транспорт воситаси жалб қилинди. Заводнинг бир қисмини эвакуация қилишга тўғри келди.

Куреймининг таъкидлашича, олов тез тарқалиши натижасида иккита ўт ўчириш машинасига зарар етди. Икки ўт ўчирувчи ҳам жароҳат олган.

«Ёнғин ўчирилди, биз унинг бошқа омборларга тарқалишига йўл қўймадик, акс ҳолда саноат зонасида каттароқ ёнғин содир бўлишига гувоҳ бўлардик», — дея таъкидлади у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг