Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда «Instagram»га беҳаё суратлар жойлаштирган 46 киши ҳибсга олинди

Эронда «Instagram»га беҳаё суратлар жойлаштирган 46 киши ҳибсга олинди

Фото:«Blog.catmobile.ro»

Эронда «Instagram»га беҳаё суратлар жойлаштирган 46 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Эрон полицияси мамлакат жанубидаги Бандар Аббос шаҳрида уюштирган операция жараёнида «Instagram»га беҳаё суратлар жойлаштирган 46 киши ҳибсга олинди. Улардан 8 нафари аёллардир.

Ушланганларнинг аксарияти фотомухбир, сартарошхона ва тўйхона ходимлари экани маълум бўлди.

Эронда ижтимоий тармоқлардан «Facebook» ва «Twitter» 2009 йилда тақиқланган эди. Лекин, шунга қарамай, Эроннинг диний раҳнамоси Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг расмий «Twitter»и ишлаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг