Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон олий раҳбари ўн минглаб маҳбус ва намойишчиларни афв этди

Эрон олий раҳбари ўн минглаб маҳбус ва намойишчиларни афв этди

Фото: Office of the Iranian Supreme Leader via AP.

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Aли Хоманаий ўн минглаб маҳбусларни, жумладан, мамлакатдаги намойишларда қатнашганларни афв этди. IRNA агентлиги маълумотларига кўра, амнистия Ислом инқилоби ғалабасининг 44 йиллиги ва Ражаб ойи шарафига қўлланилган.

«Олий раҳбар суд ҳокимияти раҳбари Ғулом-Ҳусайн Моҳсени-Ежеининг мамлакатдаги сўнгги воқеалар жараёнида ҳибсга олинган ўн минглаб айбланувчиларни афв этиш ёки жазо муддатини қисқартириш таклифига рози бўлди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, хорижликлар фойдасига жосуслик қилганликда айбланган, шунингдек, қотиллик содир этган ёки жамоат биноларини вайрон қилиш ва ўт қўйишда иштирок этган шахслар амнистияга тушмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябр ойи ўрталаридан бери рўмолни нотўғри ўрагани учун полиция томонидан ҳибсга олинган Маҳса Aминий ўлими ортидан Эронда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди. Aҳоли қизнинг ўлимида полицияни айблаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг