Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Эрон бомбаси отаси»нинг қотиллигида гумон қилинаётганларнинг суратлари пайдо бўлди — ОАВ

«Эрон бомбаси отаси»нинг қотиллигида гумон қилинаётганларнинг суратлари пайдо бўлди — ОАВ

Эрон разведкаси қидирувидаги шахслар.

Фото: «EADaily»

Эрон ҳукумати раҳбарлари билан яқин алоқалари борлиги айтилаётган, Лондонда истиқомат қилувчи эронлик журналист Теҳрон ядрочи-олим Муҳсин Фахризоданинг қотиллигида гумон қилинаётган шахсларнинг суратларини тарқатганлиги ҳақида хабар берди.

Журналист (Муҳаммад Аҳвазий, твиттерда у M Majed номи остида маълум) қолдирган маълумот дарҳол Исроил ОАВлари эътиборига тушгани, хусусан, асосий икки телеканалнинг 30 ноябрь тонгги дастурлари бош мавзусига айлангани ҳақида «The Times of Israel» газетаси ёзмоқда.

Муҳсин Фахризода. Фото: AFP

Хабарга кўра, Эрон разведкаси мамлакатдаги барча меҳмонхоналарга тўрт нафар эркакнинг суратини йўллаб (гумондорлар бу ерларда тунаган бўлиши мумкин), меҳмонхона эгаларидан улар ҳақида зудлик билан хабар беришни сўраган.

Эрон хавфсизлик кучлари Ироқ Курдистони билан чегарада назоратни янада кучайтирган, террорчилар шу йўналишда мамлакатни тарк этишга уриниб кўришлари мумкин, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг ядро бомбаси «отаси» сифатида таърифланаётган Фахризода 27 ноябрь куни ўз машинасида кетаётган чоғи уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганди. У Эрон мудофаа вазирлигининг тадқиқотлар ва инновациялар бўйича ишлари раҳбари эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг