Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон: «Туркиясиз Европа иттифоқи барибир кемтик бўлиб қолаверади»

Эрдўғон: «Туркиясиз Европа иттифоқи барибир кемтик бўлиб қолаверади»

Фото:«Tvzvezda.ru»

Европа куни муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон: «Туркиясиз Европа иттифоқи барибир кемтик бўлиб қолаверади», – деди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

68 йил аввал қабул қилинган Шуман декларациясига кўра 9 май – Европа куни сифатида Европа давлатларида бўлгани каби Туркияда ҳам 1999 йилдан бери кенг нишонланади.

«Сўнгги пайтларда, афсуски, ҳар куни Европа иттифоқи таркибидаги айрим давлатларда ирқчилик, исломофобия кузатилиб, масжидлар ёқилмоқда. Бу ўзини илғор демократик давлат сифатида кўз-кўз қилаётган Ғарб учун мутлақо ярашмайди», – деди Эрдўғон.

Бутун Европа халқини байрам билан табриклаган Эрдўғон сўзларини: «Ҳар қандай шароит ёки вазиятда ҳам Туркия Европа иттифоқига киришдан асло воз кечмайди. Туркиясиз Европа иттифоқи кемтикликка маҳкумдир», – дея якунлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг