Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб бераётганини шартта айтди-қўйди

Эрдўғон Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб бераётганини шартта айтди-қўйди

Фото: «Life.ru»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия, АҚШ ва Франция Арманистонга қурол етказиб бераётганини эълон қилди.

«Арманистон сулҳни яна бузди. Россия, АҚШ ва Франциядан иборат ЕХҲТ Минск гуруҳи Арманистонни қурол-яроғ билан ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Улар Арманистонга тарафкашлик қилмоқда», — деди Эрдўғон Ширнак вилоятида сўзга чиққанда. Трансляция турк етакчисининг «Twitter»ида олиб борилди.

Яқинда Туркия президенти Франция раҳбари Эммануэль Макроннинг ислом дини бутун дунёда инқирозни бошдан кечираётганини даъво қилиб, «ислом сепаратизми» ҳақида мунозарали фикрларига кескин танқидий муносабат билдирганди

Тоғли Қорабоғдаги низо 1988 йилнинг февраль ойида Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти Озарбайжон ССР таркибидан чиқишини эълон қилганидан сўнг юзага келганди. Низо қонли қуролли тўқнашувга сабаб бўлган. Низони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи доирасида 1992 йилдан бери ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга даъво қилмоқда, Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг