Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўған Меркелга қимматбаҳо кўзгу ва қадимий дубулға ҳадя қилди

Эрдўған Меркелга қимматбаҳо кўзгу ва қадимий дубулға ҳадя қилди

Фото: «REUTERS»

Туркия президенти Тоййиб Эрдўған Германия канцлери Ангела Меркелга турк-немис университети очилиши маросимидан сўнг эсдалик совғаларини топширди: нақшинкор кўзгу ва дубулға, дея хабар берди «Sozcu» газетаси.

Қимматбаҳо гардишли бундай кўзгу ва дубулға саройда фойдаланилган бўлиб, бойлик, ҳашамат ва куч-қувват рамзи ҳисобланади.

Меркель Истанбулда хизмат сафарини ўтамоқда. У Эрдоған билан Ливия, Суриядаги вазият, иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида музокаралар олиб бориш ниятида.

Германия канцлери Ангела Меркель Туркия президенти Тоййиб Эрдоғандан дубулғани қабул қилиб олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг